Ўқитувчиларнинг муаммолари ва таълимдаги зўравонлик
Юқоридаги фикрлар фақат ўқувчиларни уришга қаратилгани учун бирёқламадек кўриниши мумкин.
Аслида танганинг бошқа томонлари: ўқитувчиларнинг асабийлиги, уйда тарбиянинг бўшлиги, ота-оналарнинг беътиборлиги ва ҳ.к. сабаблар ҳам муҳокама қилиниши керак.
Масалан, бугунги кун ўқитувчилари аксарият ҳолларда жамиятдаги, турмушидаги муаммолардан асабий ҳолда юришади — кам ойлик, бир дунё қоғозбозлик, эри ёки фарзандларининг ишсизлиги, қизининг турмуши, бир синфда 40 га яқин ўқувчи, пахта, ягана, чеканка, ободанлаштириш, ихтиёрий-мажбурий ҳашарлар учун, мактабни таъмирлаш учун ойликларидан ушлаб қолиш, ёзда ҳам тайинли таътилсиз ишлаш, директорнинг селектордан эшитиб келган даккисини икки баравар қилиб эшитиш, хуллас ўқитувчининг асаб толаларини ўйнайдиган минг бир унсурлар борки, улар алал-оқибат таълим сифатига ҳам, ўқувчиларнинг жабрланишига ҳам таъсир кўрсатади.
Хуллас, бу шундай комплекс муаммоларки, уларни битта мақола билан тасвирлаб ҳам бўлмайди, масалани 1-2 йилда ижобий томонга ўзгартириш ҳам мушкул.
Аммо дастлабки фикримда яна қайтараман: ҳар қандай вазиятда ҳам ўқитувчининг ўқувчисига қўл кўтаришини оқлаб бўлмайди, буни бирорта баҳона билан ҳаспўшлаш керак эмас.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
- 👍 3
