Олмазор тумани ҳокимлиги мансабдори қўлга олинди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo3 daqiqa0tahrirlangan

Фуқародан 1,5 млн доллар талаб қилган ҳокимлик мансабдори қўлга олинди

Олмазор тумани ҳокимлигининг мансабдор шахсларидан бири ноқонуний даромад олиш мақсадида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога пластик қувурлар ишлаб чиқарувчи завод қуриши учун Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан 12 гектар ер олиб бериш эвазига 1 млн 560 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Шундан сўнг улар Тошкент шаҳридаги ресторанлардан бирида аванс сифатида 50 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходими эса фуқарони субсидия ҳисобидан уй-жой олувчилар рўйхатига киритиб қўйиш эвазига 2 минг доллар олаётганда ушланган.

Иккала ҳолат бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилган.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek