Ер сотишга аралашган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди
Xushnudbek.uzVideo3 daqiqa0tahrirlanganЕр сотишга аралашган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди
Тошкент туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган шахс Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 4 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали олиб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Ушбу шахс сўралган пулни олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.
Кейинчалик ушбу шахс Тошкент туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимда ишловчи синфдоши билан келишган ҳолда бу ишни қилгани маълум бўлади ва ўша ҳоким ёрдамчиси ҳам қўлга олинади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 449


