ОТМларга ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар фош этилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0tahrirlangan

«Коррупциясиз соҳа»

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ва ДХХнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Қўқон давлат педагогика институти ёшлар етакчиси Б.Х. ва факультет декани В.Х.лар фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида олдиндан тил бириктириб, фуқаро З.С.нинг ишончига кириб, унинг таниши А.ни мазкур институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 минг АҚШ доллар олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.П. фуқаро Б.Х.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 8 минг АҚШ доллар талаб қилиб, шундан, 3 минг долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Департамент ва ИИБнинг Самарқанд шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд давлат университети проректори ёрдамчиси У.Э. университет талабаси С.нинг ишончига кириб, унинг ўқишини вазирликда юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали, Урганч давлат университетига кўчириб бериши эвазига 800 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Аммо Самарқанд давлат университети ушбу хабар раддия билдириб, бунақа инсон университетда ишламаслиги ва бундай лавозим ҳам йўқлигини, Бош прокуратура хабарида нотўғри маълумот берилганини эълон қилди. Ушбу ҳолатга аниқлик киритилмоқда.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28, 211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek