Олий таълимда коррупцияга қарши таклифлар йиғилмоқда

Matn7-yanvar, 2020, 13:311 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​​​Олий таълим тизимида коррупцияни йўқотишга оид таклифларингиз керак

Хабарингиз бўлса керак, 8.10.2019 йилдаги ПФ-5847-сонли Президент Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2019 йилдаги 1037-сон қарори билан Республика олий таълим кенгаши тузилган эди.

Кеча, 6 январь куни, Республика олий таълим кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди, Кенгаш Устави асос сифатида қабул қилинди. Эндиликда Кенгашни Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказиш жараёнлари бошланади.

Шунингдек, йиғилишда Кенгашнинг иш режаси қизғин муҳокама қилинди. Кенгаш аъзолари ўз фикрларини билдириб ўтди ва деярли барча якдиллик билан энг аввало Кенгаш олий таълим тизимидаги фундаментал, тизимли муаммоларни ечишга қаратилган таҳлилларни олиб бориш ҳамда бунинг натижаси ўлароқ тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш фикрини қўллаб-қувватлади.

Кенгашнинг умумий фаолияти 8 та устувор йўналишларга бўлиб чиқилди ва йўналишлар бўйича масъуллар белгилаб олинди.

Унга кўра, мен ва “Ziyo Forum” фонди раиси Бобур Фармонов иккаламиз ОТМларнинг фаолиятида шаффофлик ва холислик тамойилларини таъминлаш, коррупцияга шароит яратувчи омилларнинг барвақт олдини олиш ҳамда бартараф этишга қаратилган таҳлиллар олиб бориш ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича масъул этиб белгиландик.

❗️Агар ОТМлар фаолиятини шаффофлаштириш, тизимда коррупцияни бартараф этишга оид таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин, Сизларнинг фикрларингиз биз учун жуда муҳим.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek