Олий таълим тизимидаги муаммолар ва таклифлар

Video26-oktabr, 2019, 10:018 daqiqa0 koʻrish

Кечаги Халқаро пресс-клуб сессиясида айтган фикрларим:

Қисқача:

1) Олий таълим сифати таълимнинг қолган босқичларидаги аҳволдан ҳам ёмонроқ бўлиб қолганди;
2) Республика олий таълим кенгашининг аввалги Ректорлар кенгашидан асосий фарқларидан бири жамоатчилик назорати киритилганида. ОТМ муаммоларига қарши курашишни фақат ректорларга ишониб топшириш, қўзичоқни бўрига ишонгандай гап;
3) Педагогик ОТМлардаги сифатни яхшилаш керак;
4) Лекин барча айбни ўқитувчиларга тўнкаш ҳам нотўғри, чунки йиллар давомида уларга муносиб шароит яратиб бермадик. Ўқитувчилар робот эмас, инсон;
5) Талабаларни ҳам кераксиз юкламалар билан банд қилиб ташлаганмиз;
6) Ҳафтасига 5 кун ўқийдиган қилиш керак, шанба куни дарслар бўлмасин, талаба мустақил таълим билан шуғуллансин;
7) Нодавлат ҳамда хусусий ОТМлардан қўрқамиз, уларга лицензия беришни истамаймиз. Ваҳоланки, давлатнинг тўлиқ назоратидаги соҳалар жуда унақа яшнаб кетмайди. Биз ҳеч иккиланмасдан, хусусий ОТМларга рухсат беришни бошлашимиз керак.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek