Olimpiadachilar va ularning murabbiylari taqdirlandi

Matn13-avgust, 2021, 16:141 daqiqa0 koʻrish

Олимпиадага борган ҳар бир спортчига 5 минг доллар берилди. Ғолибларнинг мураббийлари ҳам тақдирланди

Шавкат Мирзиёев ҳозир бўлаётган йиғилишда олимпия терма жамоамиз аъзоларини рағбатлантириш тўғрисида фикр билдирди.

Унга кўра, ғолиб ва совриндор спортчиларимизни тайёрлашда чинакам фидойилик кўрсатган Тўлқин Қиличев, Павел Хан, Фарҳод Мирзажанов, Нурали Қобулов, Музаффар Абдураҳмонов каби тажрибали мураббийлар ҳам тақдирланадиган бўлди. Чемпионларнинг мураббийлари – 40 минг АҚШ доллари, бронза медаль соҳибларининг мураббийлари 20 минг АҚШ доллари мукофот олади.

Шунингдек, Олимпиадага бориб иштирок этган барча спортчиларимизнинг ҳар бири, гарчи совриндор бўла олмаган бўлса ҳам, 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

«Агар Олимпиадада иштирок этган ҳар бир спортчи кўп йиллик оғир тайёргарлик жараёнидан ўтишини кўз олдимизга келтирсак, улар ҳам бугун ғолиблар қаторида тақдирланишга муносиб эканига амин бўламиз. Улар ҳам кескин баҳсларда ғайрат ва шижоат билан кураш олиб бориб, катта синовларда ўз салоҳиятини намоён этганлари биз учун муҳимдир. Шунинг учун уларни ҳам ғолиблар қаторида кўриб, чин дилдан олқишлаймиз.

Бу гал омади келмаган спортчиларимизга қарата, руҳингиз тушмасин, келгуси сафар бахт сизларга албатта кулиб боқади, деб ишонч билдирмоқчиман», - деди Шавкат Мирзиёев.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek