Нью-Йоркда ўзбек адвокатининг шов-шувли ғалабаси
Нью-Йоркда ўзбек адвокатининг шов-шувли ғалабаси
2013 йилда АҚШга Ўзбекистондан кўчиб келган ва айни пайтда федерал судларда жиноий ҳуқуқ бўйича ишловчи нью-йорклик адвокат Фаррух Нуридинов Мексика наркокартелига аъзоликда гумон қилинган шахс учун минимал жазо муддатига эришди, деб ёзмоқда Кун.уз.
2018 йилнинг октябрида Ортиз-Гарсия Нью-Йорк Жанубий Округи суди томонидан 4 кг кокаин ва қарийб 6 кг фентанил кучли психотроп моддасини кейинчалик сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш ҳолати учун 2 йилга озодликдан маҳрум этилди ҳамда 100 доллар жаримага тортилди.
Ортиз-Гарсия 16 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин эди. Бундан ташқари, бундай жиноятлар учун АҚШда қонун камида 10 йиллик қамоқни назарда тутади.
АҚШ федерал судьяси Жорж Дэниелс раислигидаги суд жараёни давомида Ортиз-Гарсияни адвокат Фаррух Нуридинов ҳимоя қилди. Яхши тарзда йўлга қўйилган ҳимоя Ортиз-Гарсия икки йилга озодликдан маҳрум этилишига олиб келди. Судья Дэниелснинг қарори Нью-Йорк Жанубий Округи ҳуқуқ амалиётида ҳали ҳеч қачон кузатилмаган воқеага айланди. Федерал прокуратура ҳукм юзасидан шикоят билан чиқмаган.
👉 @xushnudbek 👈

