Дипломларни тан олиш ва нострификация ўртасидаги фарқ

Matn1-aprel, 2019, 19:451 daqiqa0 koʻrish
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzХориждаги дипломларни тан олиш энди яна ҳам осонлашди (пост таҳрирланди: 01.04.19, 19:23) Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 мартдаги 261-сонли қарорига биноан…

ТУЗАТИШ: Кечаги қарор нострификацияга эмас, тан олишга тааллуқли

Кеча каналимда «ХУШХАБАР! Хориждаги дипломларни нострификация қилиш энди яна ҳам осонлашди» деган пост эълон қилинган эди.

Ўша постнинг 2 та жойида «нострификация» сўзи нотўғри кетиб қолибди. Чунки унда баён қилинган ўзгариш, фақат тан олишга тааллуқли, нострификацияга эмас. Ҳа, буларнинг бир-биридан фарқи бор.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш деганда ваколатли давлат органларининг Ўзбекистон бутун ҳудудида ушбу ҳужжатларнинг қонуний кучга эга эканлигига розилиги тушунилади.

Нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) деганда эса ваколатли давлат органлари томонидан ушбу ҳужжатлар эгалари тайёргарлиги даражаси мувофиқлигини белгилаш ва уларга Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига эга бўлган шахсларга берилгани каби академик ва (ёки) касбий ҳуқуқлар берилиши тушунилади.

Низомнинг 18-бандига биноан, маълумот Ўзбекистон қонунчилигида кўзда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса, нострификация, яъни ҳужжатларнинг эквивалентлиги тўғрисидаги салбий хулоса қабул қилинади (рад қилинади).

Ушбу банд ҳалиям ўз кучида турибди.

Тушунмовчилик учун узр сўрайман. Постимдаги «кези келганда айтиш керак, бу жуда катта ўзгариш» деган фикримни ҳам қайтиб олдим, кўп нарса ўзгармабди.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek