Xorijda olingan diplomlarni tan olish tartibi va shartlari

Matn21-sentabr, 2019, 15:002 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​​​Хорижда олинган дипломлар Ўзбекистонда тан олинадими? (2-қисм)

Қачон рад этилади?

Қуйидаги ҳолларда тан олиш бўйича салбий хулоса (рад этиш) қабул қилинади:

а) хорижий давлатларда касбий маълумот тўғрисида ҳужжат берадиган таълимнинг умумий меъёрий даври Ўзбекистон таълим стандартларида назарда тутилган даврдан икки йилдан кам бўлса;

б) хорижий давлатда унинг эгасига Ўзбекистондагига қараганда таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият билан шуғулланиш учун кам ҳуқуқлар берилган бўлса (ҳужжат эгаси таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттириш, касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаса);

в) маълумот Ўзбекистон қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса (масалан, масофавий таълим);

г) олий таълим босқичларида:
бакалавриат бўйича ўқиш муддати уч йилдан кам бўлса ёки Европа таълим тизими асосида ўқиш давомида 240 дан кам кредит тўплаган бўлса;
магистратура бўйича ўқиш муддати бир йилдан кам бўлса;
бакалавриат ва магистратура қўшиб ўқитиладиган таълим дастурлари бўйича таълим олганда умумий ўқиш даври уч йилдан кам бўлса.

Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Экспертлар ва тест

Олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисида хорижий дипломни тан олиш 2 босқичда амалга ошади:

1) аввал махсус эксперт комиссияси кўриб чиқади ва ўз хулосасини беради;

2) экспертлар ижобий хулоса бергач, Давлат инспекцияси томонидан тест синовлари олинади.

Экспертиза қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:

- ўқитилган таълим дастурлари ёки ўқув режалари ҳажми ва мазмуни;
- ўзлаштирилган мутахассислик (ихтисослик) фанлари ҳажми (фанларнинг номи ва соатлар миқдори);
- амалиётнинг мавжудлиги ва унинг давомийлиги.

Олинган билимлар ва малака якуний тайёргарлик нуқтаи назаридан таълим дастурлари, ўқув режалари ва ўзлаштирилган билимлар мажмуидаги фарқларни ҳисобга олган ҳолда баҳоланади.

Тест синовлари 50 та саволдан иборат бўлиб, ҳар бир тест саволи учун 2 дақиқадан, жами 100 дақиқа вақт берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволи 2 балл билан баҳоланади.

Тест синовлари натижаларига кўра 54 ва ундан кам балл тўплаган талабгорларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари тан олинмайди.

Эксперт комиссиялари ижобий хулоса берган ҳамда тестдан муваффақиятли ўтганларга, шунингдек, тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинган талабгорларга ҳужжати тан олиниши ҳақида махсус гувоҳнома берилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek