Хорижий дипломларни нострификация қилиш тартиби
Хорижий давлатларда олинган дипломларни Ўзбекистонда кучга эга ёки эга эмаслиги ҳақида кўп сўрашади. Албатта бу муаммони дипломларни нострификация қилиш билан ечиш мумкин.
Илгари хорижий давлатларда олинган дипломларни нострификация қилиш ваколати Давлат тест марказига берилган эди. Ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси шуғулланади.
Яна бир янгиликлардан бири, нострификация учун аризани инспекция сайтидан онлайн бериш ҳам мумкин. Овора бўлиб, бориш шарт эмас.
Инспекция берган хабарга кўра, 2018 йилнинг 1-ярмида 441 та диплом нострификация қилинган. Ўтган йил худди шу пайт 264 та бўлган экан.
Энг кўп диплом Қирғизистон (34,4%) ва Тожикистон (33,2%) давлатларидан нострификация қилинибди.
Қолган маълумотлар пастдаги инфографикада кўрсатилган.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ


