Nukusda II Xalqaro baxshichilik san'ati festivali
Albom20-sentabr, 2021, 21:152 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Нукусдамиз.
Бу ерда 3 кундан буён II Халқаро бахшичилик санъати фестивали бўлиб ўтмоқда. Фестивал ҳақиқий маданият байрамига айланиб кетган. Дунёга машҳур Савицкий музейи атрофида Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ўз маданий бурчакларини ўрнатишган.
Кечки сайрга чиққанлар бир томонда хоразмча рақсга тушаётган бўлса, бошқа томонда бухорачага “ташлашаяпти”, бир томонда дискотека бўлса, бошқа тарафда сурхончага ўйнашяпти. Водийдан келган сайёр цирк усталари ўз томошалари билан халқнинг олқишини оляпти.
Бир ўзим мазза қилиб айландим, одамлар кайфиятини кўриб завқим келди. Қорақалпоқ қардошларимиз жуда бир самимий инсонлар-да, ҳар сафар қойил қоламан.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1
