Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов ишга қайтди
Manba:davletovuz
Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов ҳам Тошкент шаҳрида давом этган маълум муддат даволанишдан сўнг тўлиқ соғайди ҳамда ўз фаолияни давом эттиришга киришибди.
Охирги 30 кун тиббиётимиз, айниқса, ҳудудлардаги тиббиёт муассасалари аҳволи яққол кўзга ташланиб қолди. Вилоят раҳбарлари Тошкентда даволаниш жараёнида, умид қиламизки, ўз ҳудудидаги тиббиёт муассасаларига ҳам эътибор қаратиш кераклигини чуқур англаб етишди. Касалхонада ётган одам борки, кўп нарсани элакдан ўтказади, мушоҳада қилади. Ҳокимларимиз ўзи ҳам қўрқмасдан даволанадиган касалхоналар барпо этиш, борини реконструкция қилиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кадрлар билан таъминлаш, уларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида ўйлаган, деб умид қиламиз.
Яна бир масала. Тузалган ҳокимларимиз фаолиятини дарҳол мажлис билан эмас, балки шифохоналарда даволанаётган беморлар, шифокорлар ҳолидан хабар олишдан бошлашса яхшироқ эди. Ҳар қалай уларда аллақачон антитаначалар бор, ҳозирча қўрқмаса ҳам бўлади. Шунчаки тилак энди бу.


