Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов АҚШда рингга чиқишади

Matn15-avgust, 2020, 23:581 daqiqa0 koʻrish

​​Бир неча соатлардан кейин, аниқроғи якшанба тонгида ҳамюртларимиз Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов АҚШда рингга кўтарилишади.

Спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев ушбу икки жанг ҳақида қисқа маълумот бериб ўтди:

«Шаҳрам учун бу юбилей ўнинчи жанг. Аввалги 9 жангининг барчасида ғалаба қозонган. 7 марта нокаутга эришган. Рақиби Уистон Кампос 28 ёшда, натижаси 31(ғ)-7(м)-6(д). Вазнлар граммигача тенг. Бўйда 6 см устунлик Шаҳрамда. Ноқулайлик шундаки, Кампос ўзгарган рақиб сифатида жанг қилади, унинг услубига Ғиёсов алоҳида тайёрланишга улгурмаган. Лекин, боксчимизнинг рингдаги юқори IQси тезда рақибни ўқишга, инстинктлар эса бўш нуқталарини аниқлашга ёрдам беради.

Исроил Мадримов 5 жанг, 5 ғалаба, 5 нокаут натижасини 6-6-6 рақамларига алмаштириши мумкин. Исроилга Хирннинг жиддий эътибори тушган. Бу эса титул жангини тезлаштириши мумкин. Рақиб сифатида тоифанинг “эски тулки”ларидан Эрик Уолкер танланди. 37 ёшда, 20-2 натижасига эга. Устунлиги қўлларнинг узунлигида, Мадримовга ўрта ва яқин масофада ишлаш қулайроқ бўлади. Дарвоқе, жанг даъвогарлар мақомига эга, Исроил учун дастлабки 12-раундлик синов бўлади».

Иккала боксчимизга омад тилаймиз, Аллоҳ юзларини ёруғ қилсин!

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek