Абитуриентлар учун тўлов ва йўналиш танлашнинг сўнгги куни

Matn16-avgust, 2020, 15:021 daqiqa0 koʻrish

⚡️Айрим абитуриентлар диққатига: бугун охирги кун!

#abituriyent

Бугун 2 та нарсанинг охирги куни:

1️⃣ Тўлов қилиш учун.

Аввалги йилларда битирган абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтиб, лекин айрим сабабларга кўра, тўлов (111 500 сўм) қилишга улгурмаган бўлса, бугун соат 23:59 га қадар тўловни амалга ошириши мумкин.

‼️Тўловни амалга оширмаганлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.

2️⃣ Қўшимча йўналиш танлаш учун.

Ижодий имтиҳони тестга алмашган 12 та йўналишга ҳужжат топширган абитуриентлар бугун соат 23:59 га қадар abitur.dtm.uz сайти орқали бештагача қўшимча йўналишларни танлаши мумкин.

Ижодий имтиҳони тестга ўзгарган йўналишлар рўйхати:
https://t.me/xushnudbek/6583

Жараёнга оид қўшимча саволларга жавоблар:
https://t.me/xushnudbek/6613

Бугун қўшимча йўналиш танлашга улгурмаган абитуриентларнинг аввал танлаган битта йўналиши сақлаб қолинади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek