Шавкат Мирзиёев: нажот — саноатда

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0

Manba:Daryo — LIVE

​​«Миллатимиз касал бўлди пахта балосини деб». Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, нажот — саноатда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Самарқанд вилоятида бўлиб қайтди. Имом Бухорий зиёратгоҳида бўлди, вилоятдаги қурилишларни бориб кўрди, саноат ва қишлоқ хўжалиги бўйича лойиҳа тақдимотлари билан танишди. Сўнг халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашди. Унда нафақат вилояти ҳокимининг лавозимидан «в.б.» қўшимчаси олиб ташланди, балки, Kun.uz’нинг ёзишича, кўплаб муҳим гаплар айтилди.

«Январдан ерни шўрини ювамизда, декабргача шудгор қиламиз. Кўкардикми? Кўкармадик. Касал бўлдик ҳаммамиз. Миллатимиз касал бўлди пахта балосини деб», — деди Президент сессия давомида. Давлат раҳбарининг сўзларидан хулоса қиладиган бўлсак, нажот — шунчаки пахта етиштиришда эмас, балки шу етиштирилган пахтани (нафақат уни) қайта ишлаш (нафақат қайта ишлаш) қувватига эга саноатда. Самарқандда эса бу борада ишлар кўнгилдагидек эмас, Президентнинг таъкидлашича:

«Янги технологиялар келяпти. Эртага Жиззахга бораман. Американинг технологияси келяпти. Менга кластер қандай ускуналар олиб келаётганини айтиб беришяпти. Ўзи олиб келсин, фойда қилсин, одамларни ишлатсин, ойлигини берсин. Экспорт қилсин, ўзиям манфаатдор бўлсин. Рақобатбардош иқтисодиёт шундай бўлади.

Самарқандда маҳаллий бюджетга бор йўғи 350 миллиард сўм қоляпти. 4 миллион кишилик вилоят учун бу ҳеч нарса эмас. Агар саноат ишласа, 1 триллион қоларди.

Олдимизда жуда катта вазифалар турибди. Коррупция йўқ бўлиши керак. Инвестор қачон келади? Сектор раҳбарлари ҳалол бўлса келади. Мен икки иш ўрни яратганни елкамда кўтараман деб келаман. Бу гапни ижрочи раҳбарларга даъват қилиш учун айтаман. Бошимиздан ўтказганмиз. Бир тадбиркор келса, дарров текшир-текшир бўлди, қама-қама бўлди, «маска шоу» бўлди. Ҳаммасини кўрдик-ку бу ҳаётда. Нима бўлди натижада?

Самарқандда қайси завод бор? Битта «Сино» бор. Уям 76 миллиард сўм қарзга ботиб, бўшаб ётибди. Инвесторга бепул бўлсаям беринглар деб қўл қўйишга мажбур бўлдим, ишлатса бўлди. Ноль қиймат бўйича олиб, ишлатиб, одамларга ойлик тўласа бўлди».

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek