Milliy tiklanish va O‘zLiDeP o‘rtasidagi qonuniy bahs

Matn20-noyabr, 2019, 18:292 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Қонун номини билмайдиган партия

«Миллий тикланиш» партияси ҳам ЎзЛиДеПнинг баёнотидаги айбловларга жимгина қараб турмабди. Улар ҳам жавоб беришибди.

👉 http://xs.uz/uzkr/21675

Ва уларнинг деярли барча фикрига қўшиламан. Қонун томондан яхши шарҳлаб беришибди. Лекин айтилмаган ҳали яна гаплар бор. Вақти-соати келганда уларни ҳам билиб оласиз, насиб.

«Миллий тикланиш» ўзининг жавобида ЎзЛиДеП баёнотида асосий қонун номини ҳам нотўғри ёзишганига эътибор қаратган. Баёнотнинг 4 та жойида «Фермерлик тўғрисида», 1 та жойида эса «Фермерлар тўғрисида»ги қонун деб ёзилган. Аслида эса қонун номи «Фермер хўжалиги тўғрисида» деб номланади. Ммдаа, партия ўзининг асосий электоратига таалуқли қонун номини билмаса, ғалати бўларкан, ростдан.

Андишанинг отини - қўрқоқ

ЎзЛиДеП партиясига алоқаси бор айримлар ёки фейк аккаунтлар Фейсбукда шахсларни ерга уриш билан банд. Улар менинг сукутимни мағлубият ёки хато қилганликка йўйишмоқда ва бундан хурсанд. Уларга яна қайта баралла айтмоқчиман: ҳалиям ўз фикримда собитман, нодавлат нотижорат ташкилотларга тадбиркорлар ёки фермерларни мажбурлаб аъзо қилиш мумкин эмас, менинг фикримча, бу Конституцияга зид! Тамом вассалом!

Сукутим сабаби эса, асосий масала қолиб, шахсиятга ўтилган жойда жавоб беришга шошилмайман. Агар шошсам, холислигимга таъсир қилиши мумкин.

Нега айнан ҳозир?

Бу масалани айни сайлов пайти атай кўтарди, нега илгари ёзмаган, деяётганлар ҳам адашмоқда. Ушбу масала ҳақида қонун чиққан куниёқ каналимда фикр берганман, нотўғрилигини айтганман ёки қолганларнинг фикрларини улашганман. Айримларга ўхшаб, фақат сайловга яқин қолганда фаоллашиб, осмондан тушгандай гапирганимиз йўқ. Истасангиз, қуйидаги ҳаволалар орқали ўша постларни ўқиб кўришингиз мумкин:

1) Яна битта мажбурий аъзолик – нималар бўляпти ўзи?!
2) Қонунларимиздан парчалар
3) Расул Кушербаевнинг қонунга қарши фикрлари
4) Қонунсизлик одати: бу яхшими, ёмон?!
5) Тадбиркорларни мажбурлаб ССПга аъзо қилиш ҳақида

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek