Депутатликка номзодлар кўрсатиш муддати якунланмоқда
👉 Айтганча, сайлов қонунчилигига кўра, депутатликка номзодлар кўрсатиш сайловга қирқ беш кун қолганида тугайди. Яъни эртага – 7 ноябрь куни – номзодлар кўрсатишнинг сўнгги куни.
👉 Номзодларни рўйхатга олиш сайловга ўттиз беш кун қолганида тугалланади. Яъни 17 ноябргача Марказий ва маҳаллий сайлов комиссиялари депутатликка номзодларни рўйхатга олиши керак.
👉 Номзодлар рўйхатга олинганидан кейин беш кунлик муддатда эълон қилиниши керак. Яъни 22 ноябргача барча номзодлар рўйхати эълон қилинади.
Юқоридаги саналар энг охирги муддати. Балки унгача қолмасдан эълон қилиниши ҳам мумкин.
Бугунги кунгача барча бешта партияларда Қурултойлар бўлиб ўтди ва улар ўз номзодларини тасдиқлашди. Аммо бирорта партиянинг сайтида улар томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхатини учратмадим (агар эълон қилинган бўлса, унда узр). Нега эълон қилишмаганига ҳайронман. Сайловчилар билсин, партиялар кимларнинг номзодини кўрсатдию, МСК кимларни рўйхатга олишни рад қилди ёки рад қилмасдан рўйхатга олди. Бу давлат сири эмаску.
Ажойиб партияларимиз борда...
👉 @xushnudbek 👈
