Депутатликка номзодларнинг мутахассислиги таҳлили

Foto20-noyabr, 2019, 16:311 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

#Saylov2019

Номзодлар таркиби бўйича:

1) Ҳуқуқшунослар нисбатан унчалик кўп эмас экан, кўпроқ бўлишини кутгандим. «Адолат» партияси доимгидек ҳуқуқшунослардан энг кўп номзод кўрсатган. Қолган партиялар ҳатто 10 нафар ҳуқуқшуносни ҳам кўрсатишмабди, афсус...;

2) Ушбу постерда айрим хатолар бор, менимча. Холислик учун айтиш керакки, ижтимоий тармоқларда «ЎзЛиДеП бирорта тадбиркорни номзод сифатида кўрсатмабди» деган янглиш хабарлар тарқади. Аслида унақа эмас, депутатликка номзоди кўрсатилган тадбиркорлар бор. Масалан, биз яшайдиган Зангиота тумани округидан ЎзЛиДеП тадбиркор Ботир Тўхтаниёзов номзодини кўрсатган («Тўхтаниёз ота» раҳбари). Бошқа тадбиркорларни ҳам кўрдим. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати дипломига қараб бўлиб чиққан шекилли.

3) Номзодлар орасида нима учун бунчалик педагоглар кўп, нима деб ўйлайсизлар?

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek