Сарвар Отамуродов Маданият вазирлигини танқид қилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0tahrirlangan

«Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуродов билан кичик суҳбат ЎзАда эълон қилинибди. Унда қизиқ гаплар бор. Хусусан, партия раҳбари маданий мерос объектлари бўйича қуйидаги фикрларни билдириб ўтган:

– Ўтган йили биз республика бўйича маданий мерос объектларини инвентаризация қилдик, – деди С.Отамуродов. – Аслида бу ишни Маданият вазирлиги қилиши керак эди. Улар бюджетдан бу иш учун пул олади, аммо қилмаган. Вазирлик қаерда нима жойлашганини ҳам яхши билмайди, маданий мерос объектлари жойлашуви бўйича берган маълумотларнинг 30-40 фоизи нотўғри, объектларнинг баъзилари бузилиб кетган.

Вазирлик маълумотига қарасак, республикада тахминан 7480 та объект бор, аслида улар 6975 та. Қолганлари-чи? Йўқ, жойи теп-текис, асфальт ётқизилган ёки умуман бузилиб кетган. Бундан ташқари, 370 та янги маданий объектни аниқладик. Бу йил ҳукуматга масала қўйдик, бу ишлар учун аввал ажратилаётган 50 миллиард пулни 67 миллиардга чиқардик. Маҳаллий бюджет харажатларидан ортган пулнинг бир қисмини мазкур муаммоларни ҳал этишга йўналтириш бўйича қарор қабул қилдик.

С.Отамурадовнинг таъкидлашича, баъзи маданий мерос объектларининг кадастр ҳужжати йўқ, давлат муҳофазасига олинмаган. Мисол учун, Сурхондарё вилоятида жойлашган XVI асрда қурилган қадимий Абдулазизхон мадрасасини омборхона қилиб қўйишган. Партиямиз вакиллари билан бу ҳудудни топиб, ўрганиб, расмлар, хулосаларни Маданият вазирлигига топширдик, ҳозирда бу борада ишлар олиб борилмоқда. Йил охиригача бу муаммо ҳал этилиши керак – деди у.

P.S.: қизиқ, бу танқидий фикрларга Маданият вазирлиги қандай изоҳ бераркина? Агар бюджетдан ажратилган пул мақсадли сарфланмаган бўлса, унда бу маблағлар қаёққа кетган? Кимдир жавоб бериши керакку бунга.

Қани, воқеалар ривожини кузатайликчи. Ўзини ҳурмат қилган вазирлик бундай танқидларга тезда муносабат билдириши керак ҳар ҳолда.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek