Марказий банк Ўзбекистон ташқи қарзи бўйича ҳисобот берди
Марказий банкнинг ҳисоботи бўйича
Марказий банк Ўзбекистон Республикасининг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи бўйича ЎЗБЕК ТИЛИДА нашр эълон қилди.
Унда айтилишича, нашр чораклик асосда, ҳисобот чорагидан кейинги чоракнинг охирида
амалга оширилади ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилади.
@davletovuz канали эълон қилинган маълумотлар бўйича эътиборга молик жиҳатлар ва илк хулосалари билан ўртоқлашди:
«Биринчидан, 2018 йилда 14.9 млрд.куб газ экспорт қилинган, ўртача тортилган нархи 185 АҚШ доллари. 70 тонна олтин ташқарига сотилган, ўртача тортилган нархи (унцияси) 1269 доллар.
Иккинчидан, 2018 йилда Капитал билан боғлиқ операциялар ҳисобининг ижобий сальдоси таъминланган.
Учинчидан, 2018 йилда тўғридан-тўғри инвестицияларнинг соф оқими 624 млн.долларни ташкил этган ва бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 3 мартага камдир (инвестицион муҳит ўзгармаганлиги, балки ёмонлашаётганлигининг белгиси). Кириб келаётган инвестицияларнинг асосий қисми маҳсулот тақсимотига оид битимлар ҳиссасига тўғри келади
Тўртинчидан, мамлакатнинг ташқи қарзи янги даврда муттасил ўсиб бормоқда ва 2018 йил якунига кўра, 17.3 млрд.АҚШ долларига етган. Бунда хусусий компаниялар ташқи қарзи камайиб, давлат ташқи қарзи юқори суръатларда ошиб бораётганлиги аҳамиятлидир.
Бешинчидан, жисмоний шахсларнинг пул ўтказмаларида Россиянинг улуши секинлик билан бўлсада камайиб бормоқда, АҚШ, Корея, Туркия каби мамлакатлар билан боғлиқ ўтказмалар ҳажмда ва суръатда тезроқ ўсиб бормоқда.
Олтинчидан, 2026 йилгача бўлган даврда ташқи қарзларнинг қайтарилиши бўйича энг катта юклама 2019 йилга тўғри келади».
@muhrim эса, масаланинг бошқа томонига диққатини қаратган:
«Литвадан Ўзбекистонга 1 миллион доллар ўтказилган, тескари йўналиш бўйича эса 20,5 миллион доллар Литвага юборилган; Польша билан ҳам шунақароқ манзара — 3,9 миллион Ўзбекистонга юборилган, 21,3 миллион Польшага ўтказилган. Нега Ўзбекистондан Литва ва Польшага бу қадар кўп пул юборилади, билмайсизларми?»
Айрим изоҳ қолдирувчилар бу пуллар асосан ўқиш учун юборилганини тахмин қилмоқда. «Энг муҳими шундаки болтиқбўйи дипломлари деярли бутун европа бўйича тан олинади. Ўқиш нархи эса европадаги энг арзони ҳамдир», - дейилади бир изоҳда.
Жисмоний шахсларнинг трансчегаравий пул ўтказмалари қисмидан шу нарса маълум бўладики, 2018 йили Россиядан 3 млрд 963 млн доллар, Қозоғистондан 320 млн, Туркиядан 203 млн, АҚШдан 188 млн, Кореядан 108 млн доллар пул Ўзбекистонга юборилган.
Ўзбекистондан эса Россияга 402 млн, Туркияга 131 млн, Қозоғистонга 73 млн, Хитойга 66 млн доллар пул юборилган. Бу асосан тадбикорлар ҳиссасига тўғри келса керак.
Умуман олганда, мен ҳам Марказий банкнинг ушбу нашри билан танишиб чиқишни маслаҳат бераман.
Кўчириб олиш
Pdf форматда, 4,4 mb
👉 @xushnudbek 👈


