Раҳбарларнинг севимли китоби: 4-қисм
Xushnudbek.uzMatn2 daqiqa0📚 РАҲБАРЛАРНИНГ СЕВИМЛИ КИТОБИ (4️⃣-қисм)
Бугун рўйхатимиз ҳар кунгидан бироз қисқароқ. Чунки кўп раҳбарлар хизмат сафарларида бўлганлиги учун улар билан боғланиш бироз қийин бўлмоқда. Лекин кези келганда бир гапни айтиш керак, «Раҳбарларнинг севимли китоби» лойиҳасини амалга оширишда ташкилотларнинг матбуот хизматлари катта ёрдам беришмоқда. Умуман олганда мансабдор шахслар билан боғланиш аввалгидек бошоғриқ ёки ушалмас орзу бўлмай қолди, айримларини истисно қилганда, деярли барча ташкилотларда жамоатчилик билан ишлашда кескин ижобий ўзгариш бўлгани қувонарли ҳол.
Демак, бугунги рўйхатимиздан ўрин эгаллаган раҳбарларнинг севимли китоблари билан танишинг.
4-қисм
Козимжон Камилов – Олий суд раиси
• Ойбек. «Навоий»
• Ўткир Ҳошимов. «Икки эшик ораси»
• Саид Аҳмад. «Уфқ»
Пўлат Бобожонов – Ички ишлар вазири
• Уинстон Черчилль. «Иккинчи жаҳон уруши» (6 томлик)
• Александр Дюма. «Граф Монте Кристо»
• Жумабой Раҳимов. «Ватаннинг шерюрак баҳодири»
П.Бобожонов «Ватаннинг шерюрак баҳодири» асарини миллат қаҳрамони, саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳаётига оид энг мукаммал асарлардан бири сифатида эътироф этди ва барчага ушбу асарни мутолаа қилишни тавсия қилди.
Алишер Султонов – Энергетика вазири
• Марсель Брион. «Менким, Соҳибқирон – Жаҳонгир Темур»
• Алексей Толстой. «Пётр Биринчи»
• Ойбек. «Навоий»
Шунингдек, А.Султонов Даниель Дефонинг «Робинзон Крузо» асарини ҳам севиб мутолаа қилганини таъкидлади.
Зафар Рўзиев - Қашқадарё вилояти ҳокими
• Низомулмулк. «Сиёсатнома» (сияр ул-мулук)
• Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар»
• Марсель Брион. «Менким, Соҳибқирон – Жаҳонгир Темур»
Шунингдек, З.Рўзиев «Темур тузуклари»ни ҳам алоҳида ёдга олди.
Отабек Назиров - Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори
• Платон. «Давлат» (The Republic)
• Адам Смит. «Халқлар бойлиги» (The Wealth of Nations)
• Юваль Харари. «Sapiens: Инсониятнинг қисқача тарихи» (Sapiens: A Brief history of humankind)
Шунингдек, О.Назиров Пауло Коэльонинг «Алкимёгар» асарини ҳам тавсия қилди.
Халилилло Турахужаев – Давлат хизматлари агентлиги директори
• Габриэль Гарсия Маркес. «Ёлғизликнинг юз йили», «Ошкора қотиллик қиссаси»
• Заҳириддин Муҳаммад Бобур. «Бобурнома»
• Детектив асарлар
❗️Давоми бор
Xushnudbek.uz каналини кузатишда давом этинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
