Ислом Каримовнинг севимли китоблари рўйхати эълон қилинди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0

​​📚 РАҲБАРЛАРНИНГ СЕВИМЛИ КИТОБИ (5️⃣-қисм)

«Раҳбарларнинг севимли китоби» лойиҳасининг бугунги сонида фақат бир инсоннинг севимли асарлари ҳақида маълумот берамиз.

Лойиҳани бошлаган пайтимиз, муштарийларга «Кимларнинг севимли китоблари ҳақида маълумот Сизлар учун қизиқ?» деган савол билан мурожаат қилгандик. Ўшанда кўпчилик айни шу инсон севиб мутолаа қилган китоблари ҳақида маълумот билиб беришимизни илтимос қилишди. Дастлаб бу биз учун имкони йўқ масаладек туюлди. «Ахир қанақа қилиб, уларнинг севимли китоблари рўйхатини билишимиз мумкин», дея бошимиз қотди.

Лекин дўстларимизнинг маслаҳати ва кўмаги билан, бунинг йўлини топдик. Яъни Ўзбекистон учун қадрли бўлган ўша инсоннинг турмуш ўртоғига - Татьяна Каримовага мурожаат қилдик.

Сезганингиздек, бугун буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг севимли китоблари рўйхати билан таништирамиз.

Хабарингиз бор, лойиҳамизда раҳбарларнинг севимли 3 та китоблари ҳақида маълумот берар эдик. Лекин бугун истисно тариқасида бу миқдорни анча кўпайтирдик. Сабаби Татьяна Каримованинг хотирлашича, Ислом Абдуғаниевич жуда кўп китоб ўқиганлар. Самолётда, йўлда, уйда... Китоб ўқиш уларнинг энг севимли машғулотларидан бири бўлган экан, бўш вақтлари бўлиши билан мутолаа қилишни ёқтирган эканлар. Шунинг учун ҳам 3 тагина китобга тўхталиш анчайин мушкуллик туғдиришини билдирдилар. Шунга кўра, Татьяна Акбаровна Ислом Каримов севиб мутолаа қилган 15 та китоблар рўйхатини тақдим қилдилар.

Яна ҳам аниқроғи ушбу рўйхатни Ислом Каримовнинг севимли 15 нафар адиблари рўйхати десак ҳам бўлади, чунки айрим адибларнинг бир нечта асарлари эслаб ўтилган.

Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг севимли асарлари рўйхати:

• Амир Темур. «Темур тузуклари»;
• Имом Бухорий. «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ»;
• Абдулла Қодирий. «Меҳробдан чаён»;
• Саид Аҳмад. «Уфқ» трилогияси, «Жимжитлик»;
• Пиримқул Қодиров. «Юлдузли тунлар»;
• Одил Ёқубов. «Улуғбек хазинаси»;
• Теодор Драйзер. «Молиячи», «Титан» ва «Матонатли» трилогияси;
• Эрнест Ҳемингуэй. «Чол ва денгиз», «Қўнғироқ кимни чорлаяпти?»;
• Джеймс Макгрегор Бернс. «Франклин Рузвельт. Инсон ва сиёсатчи» (асли: «Roosevelt. The Soldier of Freedom»);
• В.Г.Трухановский. «Уинстон Черчилль: сиёсий биография»;
• Чингиз Айтматов. «Кассандра тамғаси», «Асрга татигулик кун», «Қиёмат», «Оқ кема» ва бошқалар;
• А.Солженицын. «Биринчи доирада» («В круге первом»), «Гулаг Архипелаги» ва бошқалар;
• Юлиан Семенов. Романлар, қиссалар ва ҳикоялар;
• Валентин Пикуль. «Сўз ва иш» («Слово и дело»), «Боязид қалъаси» («Баязет») романлари ҳамда «Фаворит» туркумига кирувчи асарлар;
• Конфуций. «Ҳикматлар».

==•==•==•==•==•==•==•==•==•==

Рўйхатнинг 1-қисмини кўриш

Рўйхатнинг 2-қисмини кўриш

Рўйхатнинг 3-қисмини кўриш

Рўйхатнинг 4-қисмини кўриш

❗️Давоми бор

Xushnudbek.uz каналини кузатишда давом этинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek