Мақсадли қабул учун ҳудудий чекловлар ўзгарди
МУҲИМ ЯНГИЛИК!
Кеча мақсадли қабул ҳақида гаплашган эдик. Яъни фақат маълум бир ҳудуд учун ажратилган давлат гранти шаклидаги квоталар.
Мақсадли қабулга топшириш учун фақат ўша ҳудуддаги коллеж-лицейда ўқиган бўлиши керак эди.
Энди ушбу қоида ўзгарибди. Барча академик лицейлар ва республика миқёсидаги 41 та тармоқ коллежлар (39 та Тошкентдаги, 1 та Фарғона ва 1 та Самарқанд) истисно сифатида белгиланибди.
Бу нима дегани?
Масалан, сурхондарёлик абитуриент Тошкентдаги 1-тиббиёт коллежида ўқиган бўлса, энди бемалол тиббиёт олийгоҳларининг Сурхондарё вилояти учун ажратилган мақсадли қабулига топшира олади.
Тез орада ушбу 41 та коллеж рўйхатини ҳам эълон қилишга ҳаракат қиламан.
P.S.: Ўзгаришлар яхшику, лекин жуда кеч эълон қилиняпти. Қабул тугашига атиги 2-3 кун қолганда. Боз устига бу бутун халққа зудликда етказиладиган хабар, лекин фақат қабул комиссияларига хат юборилган холос (12 июль санаси билан). Майли, бу ҳақида кейинроқ бафуржа гаплашамиз. Айтадиган гаплар кўп.
Яна бир нарса. Ишқилиб, ҳудуд бўйича тақиқ туфайли мақсадли қабулга топширолмай, бошқа ОТМларга ҳужжат топширган абитуриентларнинг ҳужжатларини муаммосиз қайтариб беришса бўлди. Чунки улар энди имкониятдан фойдаланиб, 2 кун ичида қайта ҳужжат топширишга улгуриши ҳам керак.
Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ


