Ўзбекистонда илк хусусий онлайн университет очилиши мумкин

Matn12-iyul, 2018, 17:001 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Кеча Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида нодавлат олий таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга қўйиладиган талаблар лойиҳаси пайдо бўлди. Бу ҳақида "Daryo Live" яхши таҳлилий пост қолдирди.

Олинган маълумотларга кўра, ҳақиқатдан ҳам яқин вақтлар ичида Ўзбекистонда илк нодавлат (хусусий) ОТМ очилиши мумкин. Ва яна айтишмоқдаки, бу дистанцион ўқитишга мўлжалланган ОТМ бўлиши мумкин. Тасаввур қиляпсизми, илк хусусий онлайн Университет!

Ваҳ-ваҳ-ваҳ! Агар бу гаплар рост бўлса, қандай зўр бўлардия. Ҳеч қандай кириш имтиҳонларисиз талабаларни қабул қиладиган масофадан туриб ўқитишга мўлжалланган университет олий таълим тизимимиз учун "эски сарқит" қарашларни парчаловчи жуда катта қадам бўлар эди.

Шундай кунлар тезроқ келишини энтикиб кутамиз.

Айтганча, бироз аввал янги ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимида махсус сиртқи бўлим талабалари учун дарслар масофадан туриб онлайн тарзда ўқитилиши ҳақида хабарлар ҳам чиққан эди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek