Абитуриентлар бошқа тилдаги гуруҳга ҳужжат топшира оладими
Ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент рус тили гуруҳига ҳужжат топшира оладими?
Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган яна бир саволлардан бири, ўрта ёки ўрта-махсус таълимни ўзбек тилида (ёки рус) олган абитуриент ОТМнинг рус тили гуруҳига (ёки ўзбек) ҳужжат топшира оладими ёки йўқми деган саволдир.
Сабаби баъзи ОТМ қабул комиссияларида абитуриентлар ОТМгача ўқиган тилда ҳужжат топшириши мумкинлигини, тилни ўзгартиришга ҳаққи йўқлигини таъкидлашаётганлиги ҳақида маълум қилишади. Аслида бу қанчалик тўғри?
Ҳозир шу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 4-бандига асосан, Ўзбекистонда тест синовлари уч тилда — ўзбек, рус, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаларида қорақалпоқ тилларида ўтказилади.
Ушбу низомда яна қуйидагича қоида бор:
Абитуриент тест синовларини ОТМда ўқийдиган тилда топширади.
Юқоридаги қоидани баъзан нотўғри тушунишларига гувоҳ бўлиб қоламиз. Мазкур бандда абитуриент ОТМда ўқийдиган тилда тест топшириши кераклиги айтилган, балким ОТМгача бўлган тилда эмас.
Шунингдек, юқоридаги Низомнинг 12-бандида абитуриент ОТМ қабул комиссиясига ариза топшираётганда қуйидаги нарсаларни кўрсатиб ўтиши кераклиги таъкидланган:
таълим йўналиши;
ўқув тили;
шакли.
Кўриб турганингиздек, мазкур банддаги қоидадан ҳам ўқув тилини абитуриент ўзи танлаши маълум бўлади. Низомнинг биронта қисмида ўрта ва ўрта-махсус таълимни ўзбек (ёки рус) тилларида ўқиган абитуриент ОТМнинг рус (ёки ўзбек) тилидаги йўналишига ҳужжат топширишга ҳаққи йўқлиги ҳақида банд мавжуд эмас, бундай тақиқ йўқ.
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент бемалол рус тилидаги гуруҳга ҳужжат топшира олади.
ҚЎШИМЧА РАВИШДА:
Худди шу каби қоида хорижий тилларга ҳам тааллуқли. Низомнинг 4-бандида қуйидаги белгиланган:
Абитуриент ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан тест топшириши мумкин.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
