Жиззах ва Бухоро вилоятлари учун мақсадли қабул квоталари

Matn12-iyul, 2018, 12:081 daqiqa0 koʻrish

Жиззахлик абитуриентлар учун Ўзбекистон миллий университети, Гулистон давлат университети, Жиззах давлат педагогика институтида айрим йўналишлар бўйича давлат гранти асосида қўшимча мақсадли қабул квоталари белгиланган.

Бухоролик абитуриентлар учун эса Бухоро давлат университетида туманлар кесимида худди шундай мақсадли қабул квоталари жорий қилинган.

Давлат тест марказининг махсус базасини кўриб чиқсак, юқоридаги мақсадли қабул квоталари бўйича айрим йўналишларга ҳали бирорта ҳам ҳужжат топширилмаганини кўриш мумкин. Чунки кўпчилик бундан бехабар, эшитмаган.

Имкониятни қўлдан бой берманг, ёшларга яратилган имтиёзлардан унумли фойдаланинг.

Тез орада шу ҳақида батафсилроқ мақола чиқади, Худо хоҳласа.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek