Хотин-қизлар учун имтиёз ва ўтиш баллари тушунтириши
0:00 / 7:54
❓Хотин-қизлар учун имтиёзнинг нима фойдаси бор? Ўтиш балини ким белгилайди?
Шу саволларга овозли хабарда тушунтириш берганман.
Аниқ мисол:
Самарқанд вилоятида MUVASSAROVA D. B. исмли абитуриент хотин-қизлар учун бериладиган тавсиянома олган. Тестда 128,1 балл тўплаган.
1-йўналиш сифатида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Юриспруденция (халқаро ҳуқуқий фаолият) йўналишини танлаган.
ЖИДУ Юриспруденция йўналишида ҳозирча ўтиш бали давлат грантига 189 балл, тўлов-контрактга 180,6 балл бўлиб турибди.
Аммо MUVASSAROVA D. B. хотин-қизлар тавсияномасига эга бўлгани ва ҳозирча Самарқанд ҳудуди учун ўтиш балидан (122,85) юқори балл тўплагани учун, ЖИДУ Юриспруденция йўналишига давлат гранти асосида қўшимча квотага қабул қилинади. Гарчи 128,1 балл тўплаган бўлса ҳам.
Мана шу имтиёзнинг фойдаси. Яъни республика бўйлаб 2 минг нафар хотин-қизлар тавсияномалилар ичида етарли балл ололган бўлса, неча балл тўплаганидан қатъи назар ўзи танлаган 1-йўналишга давлат гранти асосида киради.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2
