Имтиёзга эга абитуриентлар натижалари эълон қилинди

Matn23-avgust, 2021, 09:271 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг натижалари алоҳида эълон қилинди

ДТМнинг mandat.dtm.uz сайтига хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун бериладиган имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилди.

👨🏻‍💻 Мазкур имтиёзлардан бирига эга бўлган абитуриент mandat.dtm.uz сайтининг “Имтиёзли” бўлимидан тегишли имтиёз турини танлаган ҳолда ушбу имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларни кўриши ва имтиёз доирасида нечанчи ўринда турганини билиши мумкин.

✅ Бунда абитуриентларнинг рўйхати уларнинг тўплаган баллари асосида тартибланади ва мазкур имтиёз доирасида ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари сони кўрсатилади.

👩 Хотин-қизлар учун бериладиган имтиёз абитуриент қайси ОТМга топширганидан қатъий назар унинг доимий рўйхатда турган ҳудуди бўйича қўлланилади ва кундузги таълим шакли учун амал қилади.

🧑‍🦽 Ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун бериладиган имтиёз эса ҳар бир таълим шакли учун олий таълим муассасаси кесимида қўлланилади.

❇️ Имтиёз доирасида талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар барча абитуриентлар каби умумий танловда ҳам иштирок этади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek