Ҳарбийлар фарзандлари учун грант квоталари тақсимоти
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари ҳамда Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари учун ажратилган алоҳида қўшимча давлат гранти асосидаги квоталарнинг ташкилотлар кесимида тақсимоти
❗️Эслатмалар:
- тавсияномага эга ҳарбийларнинг фарзандлари дастлаб алоҳида квоталар доирасида куч синашади, агар алоҳида квотага кира олмаса, шундан сўнг унинг бали умумий квоталар бўйича ҳисобланади;
- тавсиянома ҳеч қандай қўшимча балл бермайди, барча ўзи тўплаган балл бўйича танловда қатнашади;
- тавсиянома фақат биринчи танланган йўналишда алоҳида квота бўйича амал қилади, 2-5 йўналишларда алоҳида квота бўлмайди, яъни имтиёз ўтмайди;
- ушбу тавсиянома фақат кундузги таълим шакли учун амал қилади.
👉 @xushnudbek 👈


