Ўзбекистонликлар БМТ сўровномасида фаоллик бўйича 4-ўринда
🌎 Ўзбекистонликлар БМТнинг глобал сўровномасида фаоллик бўйича 4-ўринда боришмоқда. Сиз ҳам қатнашинг!
Ёдингизда бўлса, ой бошида БМТ томонидан дунё бўйлаб глобал сўров ўтказилаётгани ҳақида хабар бергандим.
Ўтган давр мобайнида сўровномада ҳамюртларимиз ҳам фаол иштирок этиб, ўзлари истаган келажакни қуриш бўйича фикр ва таклифларни билдирмоқда.
Олинган маълумотларга кўра, ўзбекистонликлар сўровномада қатнашиш фаоллиги бўйича Италия, АҚШ ва Япониядан кейин 4-ўринда боришмоқда экан.
Анкета тўлдиришга узоғи 2-3 дақиқа вақт кетди. Алоҳида таклиф ёзишингиз ҳам шарт эмас, берилган вариантлардан танласангиз бўлди.
❗️Сўровнома ўзбек тилида ҳам мавжуд.
✅ Иштирок этиш: https://un75.online/?lang=uzb
Якунда барча овозлар умумлаштирилиб, энг фаол давлатлар рейтинги тузилади. Шунингдек, барча таклифлар БМТ Бош котиби Антониу Гутериш томонидан барча давлат раҳбарларига шахсан тақдим этилади.
Яна бир бор Сизларни фаолликка чақириб қоламан!
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1


