БМТ глобал сўровида ўзбекистонликлар фаол иштирок этмоқда
🌎 Ўзбекистонликлар БМТ томонидан ўтказилаётган глобал сўровда фаол иштирок этмоқда. Сиз ҳам қатнашинг!
Шу кунларда БМТ томонидан дунё бўйлаб глобал сўров ўтказилмоқда. Унда ўзбекистонликлар ҳам фаол иштирок этиб, ўзлари истаган келажакни қуриш бўйича фикр ва таклифларни билдирилмоқда.
Мен ҳам ўз жавобларимни юбордим, анкета қисқагина, узоғи 2-3 дақиқа вақтим кетди. Алоҳида таклиф ёзишингиз ҳам шарт эмас, берилган вариантлардан танласангиз бўлди.
❗️Сўровнома ўзбек тилида ҳам мавжуд.
✅ Иштирок этиш: https://un75.online/?lang=uzb
Таъкидланишича, якунда барча овозлар умумлаштирилиб, энг фаол давлатлар рейтинги тузилади. Шунингдек, барча таклифлар БМТ Бош котиби Антониу Гутериш томонидан барча давлат раҳбарларига шахсан тақдим этилади.
Барчани фаолликка чақириб қоламан!
👉 @xushnudbek 👈


