Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюрди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom1 daqiqa0
Шавкат Мирзиёев интенсив боғда мутасаддилар билан мулоқот қилмоқда
Шавкат Мирзиёев ғалла майдони фонида
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қўштепалик фермерлар билан учрашуви

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига амалий ташриф билан келди.

Давлат раҳбари дастлаб Қўштепа туманидаги «Турсунов Юсуфжон ери» фермер хўжалигида тўхтади. Президентимиз ғалла ривожини кўздан кечирди, дала ёнида яратилган интенсив боғ билан танишди.

Шу ерда соҳа мутасаддилари ва қўштепалик фермерлар билан мулоқот бўлди, қишлоқ хўжалиги ва агросаноат лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek