Кўнгил кўзи лойиҳаси доирасида аудиокитоблар совға қилинди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

​​«Кўнгил кўзи»

Наврўз байрами арафасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этган «Ko'ngil ko'zi» лойиҳаси доирасида махсус мактаб-интернат ўқувчиларига аудио-эртакларни ўзида жамлаган колонкалар ҳамда Брайл шрифтида чоп этилган ўзбек эртаклари тўплами совға қилинибди.

Юртимиздаги ногиронлиги мавжуд инсонлар учун ташкил этилган 12та махсус мактаб-интернатларида 3 минг нафардан ортиқ кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар таҳсил олар экан.

Яқин келажакда Агентлик ушбу лойиҳа доирасида нафақат барча махсус мактаб-интернатларни зарур ўқув китоблари билан таъминлашни, балки ўқув материалларни тушунарли ва осон кўринишда етказиб бера оладиган “Ўргатувчи адабиёт”, А. Навоий, А. Қодирий, Чўлпон, Жомий каби адибларнинг машҳур асарларини ўзида жамлаган “Ўзбек адабиёти дурдоналари” туркум аудиокитобларини нашр этишни йўлга қўйишни режалаштирган.

Савобли иш. Хайрли лойиҳа. Бардавом бЎлсин.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek