Илҳом театри ўз жойида қоладиган бўлди

Foto11-fevral, 2020, 18:011 daqiqa0 koʻrish

«Илҳом» театри жойида қолади

Маданият вазири Озодбек Назарбеков ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида бу бўйича қуйидаги хабарни қолдирди:

Илҳоминг сўнмасин, “Илҳом”!

Сўнгги кунларда шов-шувга сабаб бўлиб келаётган, кенг жамоатчилик эътиборида турган масала бу “Илҳом” театрининг келажаги ҳақидадир. 10 февраль куни ушбу масала юзасидан “Илҳом” театри бадиий раҳбари Борис Гафуров ҳамда театр жойлашган бино раҳбарлари билан учрашдим. Учрашувда нафақат Ўзбекистонда, балки, хориж мамлакатларида ҳам ўз довруғи ва мухлисига эга бўлган "Илҳом" театри ўз жойида қолишига келишиб олинди.

Маданият ва санъат Маданият вазирлигининг доимий ҳимоясидадир. Бундан буён “Илҳом” театрининг ижодий фаолияти ҳам ҳар томонлама вазирлик томонидан қўллаб-қувватланади.

Ушбу масала музокара йўли билан ҳал қилингани ва бунга Маданият вазирлиги бош қўшгани яхши бўлибди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek