Ички ишлар вазирлигида кадрлар бўйича катта ўзгаришлар

Matn24-noyabr, 2019, 12:182 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ички ишлар вазирлигида кадрлар бўйича катта ўзгаришлар рўй берди

✅Генерал-майор Азизбек Икромов ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Илгари у мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари эди.
❌ Бунгача мазкур лавозимда Муҳиддин Жўраев фаолият олиб бораётган эди.

✅ Полковник Аюбхон Раҳматуллаев ички ишлар вазирининг ўринбосари — молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Илгари у Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари эди.
❌Бунгача мазкур лавозимда Рустам Эргашев фаолият олиб бораётган эди.

✅ Полковник Улуғбек Муҳамедов ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Илгари у Президент администрациясида мутасадди ходим бўлиб ишлар эди.
❌Бунгача мазкур лавозимда узоқ йиллардан бери Бадриддин Шорихсиев фаолият олиб бораётган эди.

✅ Полковник Олим Саидов ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Илгари у Юнусобод туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлар эди.
❌ Бунгача мазкур лавозимда узоқ йиллардан бери Холматжон Сайдалиев фаолият олиб бораётган эди.

✅ Полковник Бекмурод Абдуллаев ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Илгари у Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари эди.
❌ Бунгача мазкур лавозимда Бахтиёр Фармонов фаолият олиб бораётган эди.

‼️ Тайинловлар орасида Миграция ҳамда ЙҲХ бош бошқармалари бошлиғи этиб тайинланган инсонлар қандай раҳбарлигини ҳозирча билмадиму, лекин прописка ва йўл ҳаракати хавфсизлигига оид кўплаб муаммоларни (масалан, орқа эшикка парда ўрнатиш) халқ фойдасига ҳал қилишда жонбозлик кўрсатади деган умиддаман. Узоқ йиллардан буён раҳбарлик қилиб келганларда журъат ва қатъият етишмади. ИМХО.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek