Ҳокимликлар ҳар йили 100 нафар хотин-қизнинг контрактини тўлайди
⚡️Ҳар йили 100 нафар хотин-қизнинг тўлов-контрактини ҳокимликлар тўлаб беради
Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
✅ Низомга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан:
➖ ўқишга кирган 25 нафар;
➖ 2-4-курсларда ўқиётган 75 нафар (ҳар бир курсдан 25 нафардан) жами 100 нафар хотин-қизлар учун тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.
✅ Молиявий барқарор давлат ОТМ томонидан уларнинг кенгашлари қарорига мувофиқ, 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилади.
❗️Талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
➖ отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар;
➖ боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар.
Бунда юқоридаги мезонларга мос келувчи хотин-қизлар ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномани тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида (ҳар йили) ОТМ қабул комиссиясига тақдим этиши лозим.
❗️ Мазкур тартиб тўлов-контракт асосида давлат ОТМ бакалавриатига (кундузни, сиртқи, кечки таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этилган ҳамда 2-4-курсларда таҳсил олаётган талабгорларга қўлланилади.
❌ Қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
➖ иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этган талабгорларга;
➖ Ўзбекистонда жойлашган хорижий ОТМ ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
➖ олий ҳарбий таълим муассасаларига.
⛔️Талабгорлар жорий ўқув йили давомида ОТМни ёки таълим йўналишини ўзгартирса ёхуд талабалар сафидан четлаштирилса мазкур имтиёздан фойдаланиб бўлмайди.
✅ Талабгорларни танлаб олиш натижалари aziz-ayol.uz Ягона интерактив миллий платформаси орқали эълон қилинади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1

