Тавсиянома олган хотин-қизлар учун ўтиш баллари

Foto6-sentabr, 2021, 15:031 daqiqa0 koʻrish

Тавсиянома олган хотин-қизлар учун ўтиш баллари

Аввалроқ тавсиянома олган хотин-қизлар учун имтиёз қандай қўлланиши ҳақида тушунтириш бергандим. Ўшанда тахминий ўтиш балларини ҳам эълон қилгандим. Якуний мандат чиққандай кейин ўтиш баллари расман тасдиқланди ва мен айтган баллар билан деярли ўзгариш бўлмади.

Демак, қуйидаги ҳудудлардан тавсиянома олган хотин-қизлар мана шу ўтиш балидан баландроқ балл тўплаган бўлса, ўзлари танлаган биринчи йўналишга қўшимча квота билан давлат грантига қабул қилинган:

Навоий — 150,15
Бухоро — 141,2
Сирдарё — 141,31
Қорақалпоғистон — 140,7
Жиззах — 136,5
Қашқадарё — 130,2
Фарғона — 128,1
Наманган — 127,05
Хоразм — 127,05
Сурхондарё — 126
Самарқанд — 122,85
Андижон — 110,25
Тошкент вилояти — 102,9
Тошкент шаҳри — 97,65

Аввалроқ каналимда мисол келтирганим — самарқандлик MUVASSAROVA D. исмли абитуриент 128,1 балл билан ЖИДУ Юриспруденция йўналишига грантга кирган.

❗️Бу имтиёз балл қўшиб бермайди ва фақат кундузги таълимга ўтади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek