Мактаблар олдида тезликни камайтириш бўйича чақириқ
Австралияда тайёрланган таъсирли ижтимоий реклама:
«Болаларни ўлдирганда, унинг бутун оиласини ҳам ҳалок қиласиз.
Мактаблар олдида тезликни камайтиринг».
Бугундан бошлаб мактабларда ҳам ўқишлар бошланди. Миллионлаб ўқувчи ука-сингилларимиз ваниҳоят жонажон мактабларига қайтишди. Бу қувонарли, албатта.
Аммо болаларнинг хавфсизлигини ҳам унутмаслигимиз керак.
Ҳурматли ҳайдовчилар, сизлардан илтимос, мактаблар олдига яқинлашганда секинроқ юринг, шошманг, диққатингизни икки карра оширинг. Ўзи умуман йўлларда эҳтиёт бўлинг.
P.S.: шахсан мен қонун йўли билан бутун Ўзбекистондаги мактаблар олдидаги йўлларда 30 км/соат тезлик чекловининг ўрнатилиши тарафдориман.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 71


