Chilonzor tumanidagi ikki loyiha rad etiladi

Ovozli6-sentabr, 2021, 12:293 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

0:00 / 1:30

Kurbanoff Телеграм канали «Ташаббусли бюджет» лойиҳасида Чилонзор тумани ҳокимлиги ходимлари учун қарийб 1 млрд сўмлик ошхона қуриш ташаббуси ҳамда тумандаги 4-сектор биносини таъмирлаш учун 500 млн сўм маблағ ажратиш ташаббуси энг кўп овоз олган лойиҳалардан бўлганини маълум қилди ва туманда бундан бошқа муаммолар йўқми, дея ҳақли саволга эътибор қаратди.

Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида, Молия вазирлиги Давлат бюджети департаментининг директори Шерзод Муҳамедов билан боғланиб, изоҳ олдим (юқоридаги овозли хабар). Расмий вакилнинг маълум қилишича, «Ташаббусли бюджет» порталида қайсидир ташаббус энг кўп овоз олгани, бу ўша лойиҳа албатта молиялаштирилишини англатмайди. Ишчи гуруҳлар томонидан ғолиб бўлган лойиҳалар тегишли талабларга тўғри келиши қайта кўриб чиқилади.

Жумладан, Чилонзор туманида ғолиб бўлган юқоридаги 2 та лойиҳа ҳам жамоат манфаатларига хизмат қилмаслиги нуқтаи назаридан рад қилинади ҳамда кейинги ўринларда энг кўп овоз олган лойиҳалар ғолиб деб топилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek