UzAsbo тизимида контракт тўлаш имконияти тикланди
❓Давлат ишхонасида ишлаётганлар энди фарзандларининг тўлов-контрактини иш ҳақидан тўлай олмайдими?
✅ ЖАВОБ: Ўтказа олади, UzAsbo тизимидаги техник муаммо бартараф этилди.
Қонунчиликка кўра, агар ходимлар 26 ёшга тўлмаган фарзандининг контрактига ойлик иш ҳақидан пул ўтказса, даромад солиғидан имтиёз қўлланади ва ўша ўтказилган суммадан автоматик 12% пул қайтариб берилади. Шу сабаб, кўпчилик контрактни шундай тўлайди.
Аммо яқин кунларда давлат ишида ишлайдиганлар шу хизматдан фойдала олмай қолишган. Бу муаммо бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Ушбу масала бўйича Молия вазирлиги билан боғландим ва масалага ойдинлик киритдик.
Вазирликнинг маълум қилишича, ҳозирда UzAsbo тизими такомиллаштирилмоқда. Бундан асосий мақсад бюджет пулларининг ўзлаштирилишига имкон қолдирмаслик. Техник ишлар пайти маълум вақт ушбу фукнция ёпиб қўйилган.
Аммо ҳозирда яна очиб юборилди. Бюджет ташкилотлари бемалол ўз ходимларининг фарзандлари ва ўзларининг контрактларига тўловни иш ҳақидан амалга ошира олишади.
👉 @xushnudbek👈
- 👍 638


