Гулистонлик талабага ноутбук совға қилинди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganКўпчилик ёзгани учун маълумот тариқасида
Кеча каналимда гулистонлик 19 ёшли укамизнинг мактубини эълон қилгач, изоҳларга ва мени ўзимга кўпчилик ноутбук олиб бериш ниятида эканлигини ёзди. Баракалла, илм учун хайрихоҳ инсонлар кўплиги одамни хурсанд қилади.
Айримлар пост тагидаги изоҳларда телефон рақамини ҳам очиқ қолдиргани учун фирибгарлар бундан фойдаланиб қолмасин деган мақсадда эълон қилиб қўймоқчиман: талаба укамизнинг энди ноутбуки бор!
Ниятингиз холис бўлса, Аллоҳ ўзи йўл кўрсатади. Кеча “Озод юрт тўлқинлари” медиа фестивалида кўплаб журналист ва блогерлар қаторида мени ҳам ноутбук билан тақдирлашганди. Шуни олганимда кимгадир совға қиламан, деб ният қилгандим. Муносиб эгаси ўзини кўп куттирмади. Эрта-индин ноутбукни Гулистонга етказамиз.
Ҳомийлик қилмоқчи бўлган барчага яна бир бор раҳмат. Фақат бир таклифим бор: сиз ҳам укамизга ноутбук олиб беришни ният қилган экансиз, шу холис ниятни охирига етиб қўйинг. Маҳаллангиз, ён-атрофингизда эҳтиёжманд бирор талабани топиб, ўша ноутбукни олиб беринг ёки унинг пулини контрактини тўлашга сарфланг. Сидқидилдан қидирсангиз, албатта атрофимизда ростмана эҳтиёжманд ва лойиқ оилалар топилади.
Шунда бир чиройли иш бўлармиди дейман-да. Яна ҳам бу шунчаки таклиф, мажбурият эмас. Раҳмат.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2


