83 ёшли отахон талабалар учун ўз стипендиясини таъсис этди
Manba:davletovuz
Қашқадарёлик 83 ёшли отахон, тарих фанлари номзоди Мухтор бобо Шапсанов Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг физика факултети талабалари учун ўз номи билан стипендия таъсис этибди.
Стипендия факультет кенгаши қарорига асосан юқори курсларда таҳсил олувчи 2 нафар аълочи талабага берилади.
Мухтор ота биринчи стипендияларни физика факультетининг учинчи ва тўртинчи босқичида таҳсил олувчи наманганлик ва бухоролик талабаларга 30 октябрь куни топширган.
“Стипендия бундан кейин ҳар ойнинг 8-санасида топширилади, – дейди Мухтор ота. – Насиб этса, 6 декабрь куни Тошкентга кетаяпман. 8 декабрь – Конституция байрами арафасида энг иқтидорли 2 нафар талабага стипендияни бериб қайтаман".
Мухтор Шапсанов номидаги стипендиянинг миқдори 600 минг сўмни ташкил қилади.
P.S.: Бизнинг номи чиққан тадбиркорларимиз ҳам мана шунақа ижтимоий лойиҳаларга ҳам қўл уришса ёмон бўлмас эди. Ҳам савоб, ҳам талабалар учун қандайдир рағбат бўлар эди.
