Gulistondagi sport majmuasida kislorod balloni yorildi

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Gulistondagi Alpomish sport majmuasi hovlisida portlashdan keyingi holat va shikastlangan bino

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида юзага келган вазият юзасидан бирламчи маълумот

Бугун 7 октябрь куни соат 08:13 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳосил бўлган кинетик зарба тўлқинидан бино ойналари парчаланиб, бир нафар фуқарога тан жароҳати етган. Таъкидлаш жоизки, зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли хизматларнинг ходимлари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга кўчирдилар. Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Каналга уланиш:
@uzauz

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek