Гул экспорти ва икки хил статистика ўртасидаги тафовут
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Manba:davletovuz
Гул экспорти ва икки хил статистика
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 9 ой мобайнида Қирғиз Республикасига 19,5 млн. долларлик атиргул экспорт қилган. Қирғизистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 8 ойида Ўзбекистонда жами 815 минг долларлик дарахт ва бошқа ўсимликлар, илдизлар ва шунга ўхшаш ўсимлик қисмлари, узилган гуллар ва декоратив ўсимликлар импорт қилинган. Яъни, бу рўйхатда атиргуллар импорти 815 минг доллардан ҳам камроқ.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг фикрича, экспорт дейилаётган бу жараён асосан қирғизистонлик норезидент жисмоний шахслар иштирокидаги нақд валюта кирими ва чиқимидан иборат, холос. Бундай алдамчи статистика пайдо бўлишида маҳаллий раҳбарларнинг экспорт режасини хаспўшлаши, экспорт режасини бажариш зиммасига юкланган тадбиркорлар, манфаатдор спекулянтлар қўли бор.
Ўзбекистон статистикасига кўра, 2020 йил январь-август ойларида Қирғизистонга 479 млн.долларлик экспорт амалга оширилган. Қирғизистон статистикасига кўра эса, 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистондан 115 млн.долларлик импорт қилинган. Фарқ 3 баробардан кўп ёки 364 млн долларни ташкил этади.
P.S.: Ақлга сиғмас даражада катта тафовут. Ўйлаймизки, мутасаддилар буни статистикани ҳисоблаш методикаси билан боғламайди.





