Жо Байден АҚШ президентлиги сайловида ғалабага яқин

Albom6-noyabr, 2020, 09:312 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Жо Байден ғалабага жуда яқин.

Ҳозирча натижалари аниқ бўлмаган 4 та штат қолди. Байден ёки Жоржия (16 овоз), ёки Невада (6 овоз) штатида ғалаба қозонса бўлди.

Жоржия штатида 99% овоз ҳисобланди, унда Трамп олдинда бормоқда. Аммо Байден катта фарқ (20 мингдан ортиқ) билан орқада қолаётган жойида деярли Трампга етиб олди, ҳозир орадаги фарқ атиги 2 минг овоз.

Невада штатида эса 84% овозлар санаб бўлинди. Унда Байден 12 минг фарқ билан олдинда бормоқда.

Сайловда ғалаба қозониш учун 270 та вакиллик овозини тўплаш керак.

Агар Байден Невада ва Жоржияда ғалаба қозонса, унда Трамп ғалабани тан олишдан бошқа иложи қолмайди. Чунки ҳисоб 286 га 252 бўлади.

Агар Байден фақат Невадада ютсаю, қолганида ютқазса, овозлар сони 270 га 268 бўлади. Ана унда, Трамп аниқ жанжал қилади, иш судгача бориши мумкин. Булар шунчаки тахмин.

Якуний жавоблар Тошкент вақти билан бугун кечки пайт эълон қилинса керак.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek