Фарғонадаги Халқ банки филиалида 100 минг доллар йўқолди
Фарғонадаги «Халқ банки» туман филиалида 100 минг АҚШ доллари йўқолди
Туман ИИБ навбатчилик қисмига 2019 йилнинг 05 февраль куни соат 23-40 да АТ “Халқ банки” туман филиали томонидан берилган хабар ҳамда банк бошқарувчиси томонидан берилган аризада, банк ғазнасидан ўзбек сўми эквиваленти 838 млн. сўм бўлган 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўқлиги, бу ҳақда шу куни соат 20-00 ларда ғазнани ёпиш вақтида аниқланганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси ва ички ишлар бўлими тезкор ходимларидан иборат таркибда тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, холислар ва тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда воқеа жойи кўздан кечирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 05.02.2019 йилда туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
