Муродилла Эшматов Халқ банки раиси этиб тайинланди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganВилоят ҳокими ўринбосари Халқ банкига раис бўлди
Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Муродилла Ёқубович Эшматов Халқ банкига янги раис этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.
У 1995 йилдан Марказий банк тизимида фаолият кўрсатган. 2005-16 йилларда Марказий банк раиси ўринбосари ва раиснинг биринчи ўринбосари бўлган, 2016 йилдан буён Сирдарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Халқ банкининг аввалги раиси Абдурасул Абдуллаев март ойи охирида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари — «Ўзбекчорванасл» агентлиги директори этиб тайинланганди.
👉 @xushnudbek 👈




