Khan Academy электрон платформаси ўзбекчалаштирилади

Matn3-aprel, 2019, 18:471 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

«Khan Academy» электрон платформаси ўзбекчалаштирилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Khan Academy” электрон платформасини маҳаллийлаштириш ва оммалаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

“Khan Academy” электрон платформасининг маълумотларини ўзбек тилига мослаштириш ва оммалаштириш бўйича чоралар қуйидаги вазифаларни бажариш учун амалга оширилади:

• ўқитувчиларга янги ўқитиш методикаларини қўллашни ўргатиш;

• бепул, сифатли билим олиш имкониятини яратиш ва таълим сифатини ошириш;

• Интернет тармоғидаги мавжуд таълим соҳасидаги очиқ ахборот ресурсларни ўзбек тилига таржима қилиш ва мослаштириш;

• аҳоли орасида замонавий билимларни тарғиб қилиш, назарий ва амалий кўникмаларни шакллантириш, аҳолининг таълим даражасини ва маданий савиясини ошириш;

• онлайн дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар, янги педагогик технологиялар, таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва Интернет тармоғи орқали тарқатиш;

• замонавий усулларни татбиқ қилиш йўли билан мактабларда таълим бериш жараёнини ривожлантириш.

Жуда яхши янгилик бу! Анчадан буён Paynet ва LeBazar лойиҳалари асосчиси Ботир Орифжонов шу лойиҳа устида иш бошлаганини эшитгандим. Ниҳоят, ушбу лойиҳани ҳукумат даражасигача олиб чиқишга муваффақ бўлибди. Бошқача айтганда - «Шурик уддалабди!» :)

Лойиҳа фаолиятига омадлар тилайман!

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek