Нархозга ўқишга киритиш учун 15 минг доллар сўралди
Нархознинг 2-мутахассислигига 15 минг доллар сўрашди
«Агрокимё станцияси Тошкент филиали» МЧЖ директори вазифасини бажарувчи М.Б. фуқаро С.Ў.ни Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг иккинчи мутахассислигига киритиб қўйишни ваъда қилади. У бу ваъдасини университетдаги юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали бажаришини таъкидлаган. Бундай хизматлари эвазига “мижоздан” 15 минг АҚШ доллари сўрайди.
Лекин бу уддабуроннинг ўйлаганлари амалга ошмай қолибди. Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда М.Б. 15 минг долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бош прокуратуранинг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан М.Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
P.S.: яна ўша Нархоз. Ўзимизнинг эски таниш ))
Илгари ҳам айтгандим, бакалавр қийинлашгани сари оч бўрилар бошқа йўналишларга ҳужум қилишга ўтган. Токи қолган йўналишларда ҳам ислоҳот бўлгунича, максимум "соғиб", сутини ичишади. Болта тушгунча, кунда дам олади, деганларидек.
👉 @xushnudbek 👈
